Ромитан туманидаги Афросиёб маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли уй-жойларда хайрия ҳашари ташкил этилди.
Ҳашар доирасида «Яшил макон» умуммиллий лойхасига асосан «Дарахтни ҳавас билан экамиз» акцияси ҳам бўлиб ўтди. Унда турли хил манзарали ва мевали дарахтлар кўчатлари экилди. Тадбир давомида хашарчиларга дошқозонларда ош дамланиб, тўкин дастурхон ёзилди. Мазкур хайрли ишларга туман ҳокими Умеджон Барноев, нуронийлар ва маҳалла фаоллари бош бўлдилар.