Фуқаро С.Б қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, Интернет тармоғининг “Telegramm” мессенжери ва “Odnoklassniki” сайтида “Umar” номли ҳамда “Instagram” ижтимоий тармоғида “bekzod 998” номли профилларни очиб, ушбу профилларда ёзишмалар олиб бориб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг 07.04.2022 йилдаги ДБ-018-сонли ва 10.02.2023 йилдаги IV-020-сонли хулосаларига кўра ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган Рафиқ Камоловнинг бенамозлик, намоз мўмин кишининг ҳужжати, намоз ўқимаган одамнинг ҳужжати йўқлиги, ўзини мусулмон деб айтишга ҳаққи йўқлиги, бугун Ислом иккига бўлинганлиги, жамиятни ислоҳ қилишга исломдан бошқа нарса йўқлиги, фақат исломий мафкура билан яшаш лозимлиги, халифаликни тиклаш учун бирлашиш кераклиги тўғрисидаги, “Ҳизбут таҳрир” ташкилотининг аъзоларининг ҳозирда мусулмонларнинг халифаси йўқлиги, халифага байъат қилмасдан вафот этиш гувоҳ эканлиги, ундан қочмаслик тўғрисидаги фикрлар ва “Ҳизбут таҳрир” ташкилотининг конференцияси йиғинларида келтирилган фикрлари ёритилган маълумотлар, видеолавҳаларни ҳамда “Ҳизбут таҳрир” ташкилоти раҳбарларидан бўлган Маҳмуд Абдулмўмин томонидан ёзилган “Ислом тузуми” номли, Тақийиддин Набаҳоний томонидан ёзилган “Ислом Низоми” номли ва ташкилотнинг номаълум аъзоси томонидан ёзилган “Халифалик давлатида маънавий таълим асослари” номли китобларнинг электрон нусхаларини жойлаштириб, уларни ўз профилида бўлган шахсларга тарқатиб келиб, бир қисмини эса тарқатиш мақсадида сақлаб, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда тарқатиш мақсадида сақлаш ва тарқатиш ҳамда 2021 йилнинг сентябрь ойидан 2023 йилнинг январь ойига қадар бўлган вақт давомида Интернет тармоғининг “Telegramm” мессенжери ва “Whatsapp” мессенжерлари орқали “Ҳизбут-таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг етакчилари бўлган Махмуд Абдулмўмин, Абдуллох Муслим, Абу Муслим исмли ва “Умар”, “Хожи бобо” тахаллусли шахслар томонидан онлайн тарзда ташкил этилган дарсларда иштирок этиб, улардан “Ҳизб ут-таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг “Ислом низоми” номли китобидан турли диний билимлар олиб, “Ҳизбут-таҳрир” диний экстремистик ташкилотида иштирок қилган.
Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида кўриб чиқилиб, судланувчи Б.С Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
2441-моддаси 3-қисми ва 2442-моддаси 1-қисми билан икки йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Жўрабек Тожиев,
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси
Нурбек Рахимов,
Бухоро вилоят судининг бош консультанти