Агар сиз маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этсангиз ва бу ҳолат махсус автоматлаштирилган тизим орқали аниқланиб, сизга чора кўрилса, жарима қарори сизнинг(Т.В. эгасининг манзилига) манзилингизга юборилиши шарт.
Шунчаки юборилишнинг ўзи ҳам камлик қилади. Чунки қонун бўйича жарима қарорлари буюртма хат(жўнатма) орқали юборилиши керак.
Бу дегани хатни сизга(ёки оила аъзоларингизга) топширишлари шарт. Яъни қўлингизга топшириб, қўл қўйдириб олишлари шарт.
Бу ишни “Ўзбекистон почтаси” амалга оширади.
Агар сизга буюртма хат келмаса ва бу сабабли жаримадан хабарсиз қолиб кетсангиз, оқибатида махсус чегирмадан мосуво бўлсангиз, буни қайта тиклаш имкони бор.
Қандай дейсизми?
Сизга хат топширилмагани ҳақида почта бўлимидан хат оласиз. Бу хат асосида ИИБ ЙҲХБга мурожаат қиласиз. Улар сизни қонуний хуқуқингизни тиклаб беришади ва жарима миқдорини белгиланган тартибда 50% — 15 кун ичида, кейинги 15 кун ичида эса 70% тўлашингиз мумкин бўлади.