Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Аксилкоррупция ойлиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида”ги режа-графигига, асосан, бугун, 28 июль куни Ромитан тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида коррупцияга қарши курашишга оид ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Очилов, Бухоро Муҳандислик Технология институти ўқитувчиси Феруз Бафоев, туман Бош имом хатиби Отабек Раҳимов, туман ҳокимлигининг аппарат ходимлари, туман прокуратураси вакиллари, туман ИИБ ходимлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинарда коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг асосий тушунча ва тамойиллари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.