Куни кеча Ромитан туманидаги “Қумработ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Ромитан агротехнологиялар техникумида “Битирувчи – 2023” тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фузулий Саломов ҳамда Осиё Халқаро университетидан Дилором Акрамовалар иштирок этиб, ўқув йили давомида техникум ўқувчиларининг эришган ютуқлари эътироф этилиб, ўқувчиларни кейинги ўқиш ва ишларида улкан зафарлар, эзгу мақсадлар йўлида эса доимо олға қадам ташлашдан ҳеч қачон тўхтамасликларини таъкидлаб ўтишди.
Шундан сўнг, битирувчи йигит ва қизларга ўзлари теҳсил олган йўналишлар бўйича дипломлар, шунингдек, юқори кўрсаткичларга эришган ва намунали ҳулқи билан ўрнак кўрсатган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.
Маълумот ўрнида, жорий йилда техникумда 4 та мутахассислик бўйича 47 нафар битирувчи тамомлаб, 32 нафари имтиёз берилиб олий таълимга юборилди ва 15 нафари иш билан таъминланди.