«Xabar.uz»нинг маълум қилишича, Қоракўл туманидаги Мирзақалъа маҳалласида қотиллик содир этилди. Эр хотинини таёқ билан уриб ўлдирди.
Маълум бўлишича, қотиллик жорий йилнинг 14 июль куни содир этилган. Ушбу оила нотинч оилалар рўйхатида турган.
Маҳалла раисига кўра, бундан бир йилча олдин марҳума Х.Ш. оилавий оғир шароит туфайли турмуш ўртоғи Б.Б.дан сўроқсиз ҳолда шу оилага тегишли бўлган бир бош қорамолни сотган ва пулларни болалари ва рўзғор ташвишларига сарфлаб юборган. Шу боис, эр хотини ва фарзандларини ташлаб, ўз акасининг хонадонида яшаб келган.
Ҳолатга кўра, фуқаро Б.Б. турмуш ўртоғи Х.Ш. билан ҳар доимгидек фарзандлари кўз олдида қаттиқ тортишувга борган. Хотинини ҳақорат қилган, сўккан ва камситган. Хўрликка чидай олмаган Х.Ш. ҳовли юзида бўлган таёқ билан эри Б.Б.нинг орқа томонидан урган. Жаҳлланган Б.Б. хотинининг қўлидан таёқни юлқиб олиб, унинг бош орқа қисмига зарб билан туширган. Х.Ш. болалари кўзи ўнгида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ering Sening Jannating yo Jahannaming deb bekorga aytilmagan ekan