Энергетика вазирлиги январь-май ойларида Ўзбекистонда электр энергиясини экспорт ва импорт қилиш кўрсаткичларини эълон қилди. Унга кўра, 5 ой ичида Ўзбекистон 2,5 млрд кВт.соат электр энергияси сотиб олган бўлса, 1,1 млрд кВт.соат электр энергияси четга экспорт қилинган. Статистикага кўра 5 ойда экспорт қилинган электр токи қиймати 44,9 млн долларни, импорт қилингани эса 59,4 млн долларни ташкил қилган.
Бундан Ўзбекистон 1 кВт.соат электр токини 2,4 сентдан (275 сўм) сотиб олиб, 4 сентдан (459 сўм) сотгани келиб чиқади. Маълумот учун, мамлакатда оддий уйда яшовчи маиший истеъмолчилар учун 1 кВт.соат электр энергияси нархи 295 сўмни ташкил қилади. Юридик шахслар учун бу кўрсаткич 450 сўмдан 600 сўмгача бўлса, буджет ташкилотлари учун 800 сўм ҳисобланади.