Бугун Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров иштирокида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирокида тадбиркорлик, инвестиция лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан учрашув ташкил этилди ва тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда.
Туман ҳокими янги лойиҳаларни амалга ошириш ва янги иш ўринлари яратишни мақсад қилган ишбилармонларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳар доим тайёр эканлигини улар билан бўлган суҳбатда таъкидлади. Шунингдек тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати мутасадди идоралар вакиллари, бошқармалар ҳамда масалага даҳлдор масъуллар иштирокида таҳлил этилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилмоқда.