Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро НҚИЗ ишлаб чиқариш қувватларини режали ишга туширишга киришди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро НҚИЗ ишлаб чиқариш қувватларини режали ишга туширишга киришди
Бухоро

Бухоро НҚИЗ ишлаб чиқариш қувватларини режали ишга туширишга киришди

18.06.2023 197
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Технологик қурилмаларнинг ишончлилик даражасини ошириш ва углеводород хом-ашёсини қайта ишлаш жараёнида асбоб-ускуналарнинг ишлаш кўрсаткичлари самарадорлигини, шунингдек, автоматлаштирилган бошқарув тизимининг ишончлилиги ва носозликларга чидамлилигини ошириш мақсадида, технологик асбоб-ускуналарни мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, заводнинг ТЖБАТ(технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматик тизими) АҚАҲ(аварияга қарши автоматик ҳимоя) ва технологик зонасини модернизация қилиш ишлари олиб борилди.

Маълумот учун: Технологик зонанинг технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматик тизими ва аварияга қарши автоматик ҳимосини модернизация қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ–2692-сон қарорига мувофиқ маънанан ва жисмонан эскирган ускуналарни жаҳон бозорида синовдан ўтган замонавий жиҳозларга алмаштириш ва янгилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш манзилли рўйхатига киритилган.

Технологик қурилмаларни мукаммал таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

– газ конденсати ва нефть хом-ашёси аралашмасини атмосфера босими остида ҳайдаш ва гидротозаланган нафтани фракциялаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилди;

– технологик қурилмаларда жойлашган иссиқлик алмашиниш аппарати қувур тўпламлари гидромеханик усулда тозаланди ва бир қисми алмаштирилди;

– каталитик риформинг блокидаги барча реактор қурилмалари, регениратор, сиғимлари тозаланди ва техник кўрикдан ўтказилди;

– газларни фракцияларга ажратиш қурилмасидаги барча сиғимлар, устунлар, иссиқлик алмашиниш аппаратлари тозаланди ва босим остида сув билан синалиб, техник кўрикдан ўтказилди;

– технологик қурилмаларда жойлашган барча реакторлар, устунлар, регенератор, акустик эмиссия усули ёрдамида текширилди ва металлография қилинди.

Ўз навбатида, тасдиқланган жадвалга кўра, алмаштирилиши режалаштирилган катализаторлар ва кимёвий реагентлар янги турдагисига алмаштирилди.

Асосий ишлаб чиқариш цехи (1-цех) бўйича

Узлуксиз регенерацияли каталитик риформингнинг 21,22-қурилмаларида: 21R01, 21R02, 21R03, 21R04 реакторлари ва 22R01 регенераторида AXENS (Франция) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган CR-401 маркали катализатор ўрнига айнан шу компания томонидан ишлаб чиқарилган янги авлод CR-157 маркали катализатор юкланди. Янги CR-157 маркали катализаторнинг афзалликлари юқори фаоллик ва селективлик, шунингдек, эскиришга бардошлилиги бу катализаторнинг олдинги катализаторга нисбатан кафолатланган 5 йилдан кўра узоқроқ ишлашини таъминлайди;

1.  21D06, 21D07 сиғимларида 9400 кг миқдорида Axtrap 860 маркали хлоридлар адсорбенти алмаштирилди.

№12 Керосинни демеркаптанлаш қурилмасида:

1.  12D01 сиғимида Acticarbone BGP MX 10×30 US MESH маркали фаоллаштирилган кўмир 35 м3 миқдорида;

2.  Қурилмани ишлатиш қўлланмаси талабларига мувофиқ, фаоллаштирилган кўмир 115 литр миқдоридаги ARI 120L маркали фталоционитли катализатор, 30 литр миқдордаги сирка кислотаси ва 750 кг диэтаноламин билан тўйинтирилди;

3.  12D03 сиғимида 18 300 кг миқдоридаги ош тузи алмаштирилди.

№32 Аминлар билан тозалаш қурилмасида:

1.  32Т01 танкерида 30 000 кг миқдоридаги диэтаноламин алмаштирилди.

Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи (3-цех) бўйича

280-титул – завод қозонхонасида:

1.  ФОК №1 механик фильтрида 6,3 м3 миқдорида антрацит;

2.  Катионит фильтрида 71,8 м3 миқдорида катионит;

3.  ФОК №1 механик фильтрида 6,3 м3 миқдорида фаоллаштирилган кўмир алмаштирилди.

Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган барча ишлар хавфсизлик техникаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда кечаю кундуз ташкил этилди.

Барча таъмирлаш ишлари саноат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, энергия самарадорлигини ошириш ва энергия ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш, хавфсиз ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек,
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг сифатли ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

Шерзод Камалов 18.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 73

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?