Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ота алимент тўловини олдиндан тўлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ота алимент тўловини олдиндан тўлади
Бухоро

Ота алимент тўловини олдиндан тўлади

19.05.2023 591
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Оила муқаддас даргоҳ, оилада тинчлик-хотиржамлик, тотувлик бўлса, жамият ҳам ривожланади. Афсуски, оилавий келишмовчиликлар оқибатида айрим оилалар парокандаликка юз тутмоқда.
Бироқ, фарзанди таъминоти учун суд томондан белгиланган алимент тўловини ўз вақтида амалга оширётган масъулиятли оталар кўпчиликни ташкил этади.
Алимент тўловлари авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Жумладан, Бюронинг Бухоро туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 11.03.2016 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.Худойбердиевдан ундирувчи Г.Норова фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор 5 йиллик давр учун алимент тўловини олдиндан тўламоқчилигини маълум қилган.
Бўлим давлат ижрочиси М.Мирзоев томонидан ижро ҳужжатида тарафларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли қарорига билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномаси тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари тушунтирилган.
Шундан сўнг, ота 5 йиллик давр учун олдиндан алимент тўлаш учун ижро ҳужжати бўйича ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраб, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига мурожаат қилган.
Давлат ижрочиси томонидан 2023 йил апрель ойидан 2028 йил январь ойига қадар бўлган давр учун амалдаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобидан 72.138.171 сўм миқдорида алимент тўловлари ҳисобланган.
Қарздорнинг аризаси суд томонидан қаноатлантирилиб, суд ажримига асосан ижро иши юзасидан ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилган ҳамда 5 йиллик давр учун олдиндан тўланиши лозим бўлган 72.138.171 сўм миқдоридаги алимент пуллари қарздор томонидан 5 кун муддат ичида тўланиши белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган 72.138.171 сўм миқдорида алимент пуллари бир йўла ундирилиб, ундирувчи номига АТ “Алоқабанк” Бухоро филиали томонидан очилган банк пластик картага кўчириб берилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.
           Мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси 

Шерзод Камалов 19.05.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?