“Шоҳнигор” маҳалла фуқаролар йиғини, Работишайх қишлоғида яшовчи Юсупова Ирода ва келинлари Наргиза Шаропова бу йил хонадонида 2 қути ипак қурти парваришламокда.
– Ўтган йили ҳам 3 қути ипак қурти олиб парваришладик. Якунда 5 млн сўм даромад олдик. Бу йил ҳам яхшигина даромадни кўзлаб турибмиз. Ҳозирга қадар 2 қути ипак қурти учун 1 млн сўм пул маблағлари беришди. Умумий 6 киши ипак қурти парвариши билан банд. Оила аъзоларимиздан ташқари кўшнилар ҳам мавсум давомида бизга кўмакчи, – дейди Ирода опа.
Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров ва туман ИИБ бошлиғи Ў.Сойибов мазкур хонадонда бўлишиб, ипак қурти парваришининг боришини кўздан кечирди. Шу ерда маҳалла фаоллари билан маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳит ҳолати юзасидан ҳам мулоқот қилди.