Муборак Рамазон ойи муносабати билан Вобкент туман “Шакаркент” маҳалласида рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Маликов, сектор раҳбари О.Муқимов ва маҳалла раҳбарлари, имом-хатиблар, рўзадорлар ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оила аъзолари иштирок этди.
Ифторликда иштирок этганлар сўзга чиқиб, юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга барака, деҳқонларимизга мўл хосил тилаб, дуо қилишди.
Бу каби ифторликлар тумандаги ҳар бир маҳаллада ташкил этилмоқда.