Ромитан туман марказидан 100 километр узоқликда жойлашган Газли шаҳрида “Газли”, “Байналминал”, “Қизилравот” маҳаллаларида истиқомат қилувчи қозоқ, туркман, рус, ўзбек миллатлари вакиллари иштирокида ҳам ана шу байрамни муносиб нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрилди.
Газли шаҳридаги 17-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби олдида эрта тонгдан маҳалла аҳли ташриф буюрди. Байрамга оид плакатлар, байрам гуллари билан безатилган тадбирда Наврўз таровати яққол сезилиб турибди. Барчанинг юзида шукроналик, байрам шукуҳи акс этган.
Байрамга ташриф буюрган Газли шаҳар ҳокими Шерали Пўлотов тадбир қатнашчиларини байрам билан қутлар экан, ҳар бир хонадонга тинчлик, омонлик, оилавий бахт, тўкинлик тилади.
Байрам дастурхонига тортиш учун тайёрланган миллий таомларимиз ҳалим, сумалаклар, халқ амалий санъати, касаначилик, ҳунармандчилик кўргазмалари ва миллий ўйинларимизнинг намойиши байрам қатнашчиларининг дилларини янада хушнуд қилди.
Палов дамланиб, минглаб инсонлар баҳраманд қилинди.
Маданият бўлими, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг ва фольклор жамоаларнинг байрам чиқишлари, мушоиралар, турли мусобақалар, кўргазмали чиқишлар барчага манзур бўлди.