Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Жорий йилнинг дастлабки икки ойида 4 мингдан ортиқ газ баллонлари синовдан ўтказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Жорий йилнинг дастлабки икки ойида 4 мингдан ортиқ газ баллонлари синовдан ўтказилди
Бухоро

Жорий йилнинг дастлабки икки ойида 4 мингдан ортиқ газ баллонлари синовдан ўтказилди

13.02.2023 205
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи суюлтирилган газ истеъмолчиларининг газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш жараёнида ундан тўғри фойдаланиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Таъкидлаш лозим, ҳар бир маиший газ баллони етказиб берилишидан аввал синовдан ўтказилади, таъмирланади. Бу билан эса аҳоли хавфсизлиги таъминланади.  

 «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали ҳисобида 184937 дона маиший газ баллони мавжуд бўлиб, истеъмолчиларга вақтинча фойдаланиш учун шартнома асосида тарқатилган.

Аксарият маиший газ баллонларининг навбатдаги синовдан ўтказилиши 2022-2023- йилда режалаштирилган бўлиб, Бухоро туманида жойлашган ва Вобкент газ тўлдириш шохобчаларидаги маиший газ баллонларини таъмирлаш ҳамда синовдан ўтказиш синов цехларида 2022 йилда 36144 таси синовдан ўтказилди.

«Ушбу цехлар жойларда истеъмолчиларнинг маиший газ баллонларидан фойдаланишда хавфсизлигини таъминлаш, уларга ажратилган суюлтирилган газни тўлиқ ҳажмда, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда етказиб бериш мақсадида ташкил этилган бўлиб, чилангарлар томонидан амалий ишлар тезкорлик билан, ўз вақтида самарали олиб борилмоқда. Кунига 90-100 дона маиший газ баллонлари синовдан ўтказилиб, муддати муҳрланиб берилмоқда. Вилоят бўйича 2023 йилнинг дастлабки ойидан бошлаб то бугунга қадар жами 4025 та газ баллонлари синовдан ўтказилди», – дейди газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Азиз Расулов.   
Маиший газ баллонлари ҳар беш йил давомида синовдан ўтказилиши ҳамда мавжуд муаммо бўлса таъмирланиши лозим. Соҳа вакиллари айнан хавфсизлик масалаларига эътибор берган ҳолда синов цехларида газ баллонларини синовдан ўтказиб, муддатини қайд этиб, хавфсиз етказиб берилишини таъминлашмоқда.

Когон тумани мисолида оладиган бўлсак, ҳудудда 3192 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиси истиқомат қилади. Газ таъминоти бўлими ҳисобида эса 3383 дона маиший газ баллони мавжуд бўлиб, «айланма» усулда етказиб берилмоқда. Газ баллонларининг барчаси Бухоро туманидаги синов цехида таъмирланиб, синов муддати қайд этилиб, муҳими, аҳолининг хавфсизлиги таъминланган ҳолда етказиб берилмоқда.

Шерзод Камалов 13.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 41

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 17

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 488

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?