Ҳурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили деб номладилар. Мухтарам президентимизнинг «Ахоли саломатлигини ва турмуш даражасини яхшилаш» максадида олиб борилаётган сиёсатлари ижросини таъминлаш максадида 2023 йил 27-январ куни Республика шошилинч тиббий ёрдам Бухоро филиали бош мутахасислари ва Москва шахридан келган етакчи мутахасислар томонидан Вобкент “туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари» марказида саломатлик хайрия акцияси доирасида чукурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилади. Тиббий кўрикда травматолог, хирург, кон-томир жаррохи, нейрохирург, болалар жарроҳи, невропатолог, терапевт, кардиолог, интервенцион кардиолог, аритмолог, оториноларинголог, офтальмолог, педиатр ва ҳ.к.) мутахасислар қатнашиб, беморларга амалий ёрдам кўрсатадилар.
Кўшимча маълумот учун (+99891) 417-14-02. Чулиев А.Т