Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар беришича, 23 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги мактабларда III чорак дарслари бошланади.
Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб борилишига рухсат этилади.
Қайси мактаблар вақтинча масофадан таълим олишлари ҳақида ҳудудларнинг ижтимоий тармоқ каналлари ҳамда мактаб раҳбарлари томонидан бевосита ота-оналарга хабар берилади.