Жорий йилнинг 9 январь куни республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 совуқгача, кундуз кунлари 5-8 даража совуқгача; шимолда кечалари 17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 25-27 совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 совуқгача, кундуз кунлари 2-5 даража совуқгача пасаяди.