Ромитан туманидаги “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар хонадонларига Қуёш сув иситиш мосламалари ўрнатиб берилади
Хабарингиз бор, қуёш энергиясидан сув иситишда фойдаланувчи етакчи давлатлар Испания, Франция, Италия, Германия, Австралия, АҚШ ва Жанубий Корея ҳисобланади. Эндиликда, Ўзбекистонда ушбу инновацион технологиялар Royal савдо белгиси остида ишлаб чиқарилмоқда.
Royal қуёш сув иситгичлари замонавий Германия ускуналари ёрдамида энг янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилган. Royal қуёш сув иситгичларида иссиқлик алмаштирадиган ускуна зангламайдиган пўлатдан ясалган, бакнинг ичидаги сув эса оқар сувдир. Айнан шу боис иситгичнинг бакидаги сувда бактериялар умуман йиғилмайди, сувнинг ўзи эса доимо тоза. Royal қуёш сув иситгичларининг ишлаб чиқариш жараёнида экологик тоза Европа хомашёларидан фойдаланилади.
Бугун, 21 декабрь куни Ромитан тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида “TEXNOPARK”да ишлаб чиқарилган “PRОLINE” савдо менежери Бахтиёр Зиёвуддинов томонидан ушбу лойиҳа тақдимоти ўтказилди.
Ушбу тақдимотда Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди корхона, ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирок этди.
Маълумот учун, Royal қуёш сув иситгичлари хоналарни иситиш ва иссиқ сув билан таъминлашда қўлланилувчи энергия манбаларини тежаш имконини беради. Ҳозирда сувни иситиш ва бошқа эҳтиёжлар учун энг фаол қўлланиладиган муқобил энергия манбаи – қуёш энергияси ҳисобланади. Шуни инобатга олиб туман ҳокими Умеджон Барноев “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар хонадонларига Қуёш сув иситиш мосламалари ўрнатиб берилишини таъкидлаб ўтди.