Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар «Тиббиёт ходими қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.
Тиббиёт ходими қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдори беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва улар касбий фаолиятига турлича аралашувлар олдини олиш, фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.