“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 12 моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.
✏️ Демак болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин, фақат 50 ёшга тўлгунига қадар камида 20 йиллик меҳнат стажи бўлиши керак.