Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган “Шейхонча МФЙ «Паризод бетонка» олдидаги болалар майдончаси учун ажратилган ер ковланиб, дарахтларга зиён етказиляпти” сарлавхаси остида эълон қилинган мурожаат юзасидан Бухоро тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Бухоро тумани ҳокимининг 2020 йил 21 ноябрдаги 961-сонли қарори билан туманнинг Гулшанобод МФЙ ҳудудидан фуқаро Шарипов Шохрухга “Савдо ва маший хизмат кўрсатиш биноси”ни қуриш учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 63-сонли қарорининг 2-иловаси “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисида низоми”га асосан 0.05 га ер майдони ажратилган.
Мазкур қарорга асосан белгиланган тартибда Гулшанобод МФЙ ҳудудидан фуқаро Шарипов Шохрухга “Савдо ва маший хизмат кўрсатиш биноси”ни қуриш учун ажратилган ер майдони кўп йиллик дарахтлар борлиги ҳамда низоли бўлганлиги сабабли 2021 йил 30 августдаги Кўчириш далолатномасига асосан Шехонча МФЙ Шехонча ахоли пункти худудига кўчирилган.
2021 йил 30 августдаги Кўчириш далолатномаси ҳамда Бухоро туман ҳокимининг 2020 йил 21-ноябрдаги 961-сонли қарорига асосан Бухоро вилоят Қурилиш бош бошқармаси томонидан 2021 йил 29 декабрдаги 1706-1706207-34611-сонли Архитектура-режалаштириш топшириғи тайёрлаб берилган бўлиб 1 ва 3 нуқталар орасида кўчирилган ер майдони қизил чизиқлари туман қурилиш бўлими бошлиғи билан келишилиб имзоланган.
Бундан ташқари ўрганишлар давомида массив бош лойихасида ушбу ер майдонида болалар майдончаси жойлаштирилмаганлиги аниқланди. Дарахтларга етказилган зарар Бухоро тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан аниқланиб, маьмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда жаримага тортилди.
Бухоро тумани ҳокимлиги ахборот хизмати