Сенат «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади.
Ўзгартиришларга кўра автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномалар, шунингдек, автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қариндошлиги бўлмаган бошқа шахслардан ундириладиган давлат божи миқдори БҲМнинг 2 баробари — 600 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Айни вақтда бу БҲМнинг 3 баробари — 900 минг сўмни ташкил қилади. Бинобарин, тўлов 300 минг сўмга арзонлаши кутилмоқда.