Энергетика вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Бухоро вилоятида 250 МВт, Наманган вилоятида 150 МВ ва Хоразм вилоятида 100 МВт қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар олинди. Ғолиб бўлган инвестор қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, ишлатиш, сақлаш ва шартнома муддати охирида станцияни топшириш ёки бузиб беришни амалга оширади.
Бухоро вилоятидаги лойиҳа учун танлов иштирокчилари 63 МВтдан жами 125 МВт.соат электр энергияси бера оладиган кимёвий энергия сақлаш аккумулятор тизимини (БЕСС) қуриш бўйича ҳам ўз таклифларини тақдим этишган.
Тендерда Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar (БАА) – йирик иштирокчи – барча 3 та лойиҳага, Alarko Holding AS (Туркия) – ўрта иштирокчи – фақат Наманган ва Хоразм вилоятларидаги лойиҳаларга, Konsortsium: GD Power (Хитой) ва Powerchina (Хитой)– йирик иштирокчи – барча 3 та лойиҳага ва Voltalia SA (Франция) кичик иштирокчи – фақат Хоразм вилоятидаги лойиҳага таклиф берган.