2022 йил 12 апрель куни Қоракўл тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро Бухоро вилояти ИИБнинг «102» рақамли марказлашган электрон тизими операторига хабар қилиб, туманнинг Қоракўл маҳалласи ҳудудида жойлашган товуқ фермасидаги трансформатор номаълум шахс томонидан ўғирланганини маълум қилган.
Туман ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, барча суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ орадан 7 ой ўтиб туман ИИБ ходимлари томонидан ушбу жиноятни содир қилган Қоракўл тумани «Янгибозор» маҳалласида яшовчи Х.Й. исмли шахс ашёвий далил билан қўлга олинган.