Ромитанда туман ҳокими ташаббуси, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси саъй – ҳаракати билан ҳозирги кунда қишлоқ ва кўча ҳудудларидаги ички йўлларни таъмирлаш ҳамда шағаллаштириш ишлари жадал суръатларда амалга оширилди.
Маълумот ўрнида, Ромитан тумани бўйича ички хўжалик йўлларида жами бўлиб 43,2 км шағаллаштириш ишлари режалаштирилган. Ҳозирги кунда шағаллаштирилиши режалаштирилган 57 та қишлоқ бўйича жами 45,02 км ички хўжалик йўлларида шағаллаштириш ишлари олиб борилди.
Ушбу ишларни бажаришда 4 дона автогрейдер, 4 дона каток, 4 дона сув сепиш машисани ва 50 дан ортиқ юк транспорт воситалари жалб этилди.