Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Н. бошқа бир фуқаро О.нинг Бухоро тумани, “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидаги 8 сотих захирадаги бўш ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 9 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.