Олий Мажлис Сенати «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Мажлисда қайд этилишича, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунда географик объектларга ном беришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш белгиланган.
Географик объектларга шахсларнинг номини беришда эса уларни танлашда талаблар мавжуд эмаслиги, ушбу ҳолатлар географик объектларнинг номлари қайта-қайта ўзгартирилишига сабаб бўлаётгани таъкидланган.