Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” давлат аксиядорлик жамиятига 47,1 миллион долларгача кредит ажратди.
Маблағлар Хоразм ва Бухоро вилоятларининг Саримай ва Жанкелди қишлоқлари ўртасида янги электр тармоғи қурилишига ажратилди. Янги линия қурилаётган, умумий ўрнатилган қуввати 1 ГВт гача бўлган иккита шамол электр стансиясини миллий электр тармоғига улайди.
Лойиҳа електр таъминоти тизимининг қувватини оширади ва тармоқ йўқотишларини камайтиришга ёрдам беради.