Айни пайтда Вобкент туманидаги 4 та секторда туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида «Street Workout» спорт майдончалари қурилиши бошлаб юборилган ва маҳаллаларда майдончалар фойдаланиш учун аҳолига топширилмоқда.
Бугун Вобкент туман ҳокими Фарҳод Умаров “Истиқлол” маҳалласидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида ҳозирги вақтда «Street Workout» спорт майдончасининг қурилиш ишларининг бориши билан танишиб, ушбу майдонча жиҳозларини мустаҳкам қилиб ўрнатиш ва таъмирлаш ишларини сифатли бажариш борасида қурувчиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Умуман олганда туманда ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда.