«Микрокредитбанк» АТБ Жондор туман филиалидаги халқаро пул ўтказмалари тизимида жорий йилнинг 20, 21, 22 ва 23 cентябр кунларида профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан мижозларга хизмат кўрсатмаслиги эълон қилинган эди.
Профилактика ишлари якунланиб, 26 cентябрдан филиалда халқаро пул ўтказмалари тизими тўлиқ ишга туширилди. Ҳозирда мижозларга бир меъёрда хизмат кўрсатиб келинмоқда.