Бухорода ҳарбий прокурор топшириғи билан дарахтлар ноқонуний кесилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев хабар берди.
Қайд этилишича, депутатга Бухоро ҳарбий прокурори Ж.Собиров топшириғи билан қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташлангани тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Унда айтилишича, 2022 йил май ойида Бухоро ҳарбий прокуратураси маъмурий биноси орқа ҳовлисидаги ошхона билан иссиқхона ўртасидаги 6 туп кўп йиллик айланта дарахтларини кестириб ташланган.