“Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–149-сон, 01.03.2022 й.) қабул қилинди.
- Қарорга кўра, 2022 йил 1 июндан Россия Федерацияси, Туркия ҳамда Қозоғистоннинг тегишли ҳудудларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллик институти жорий қилинади.
- Мазкур ҳудудларнинг ҳар бирига камида 2 нафар вакил бириктирилади.