Бугун Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов Жисмоний маданият факультети талабаларининг ота-оналари очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувдан асосий мақсад ота-оналар билан яқиндан танишиш, улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, талабаларнинг дарс жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, HEMIS va Uniwork дастурлари ҳақида ота-оналарга батафсил маълумотлар бериш, давомат масаласи, фанларни ўзлаштириш.
Факультет декани Баҳодир Маъмуров ота-оналарнинг фарзандлари билан боғлиқ мурожаатларини доимо эшитишга тайёрлиги ҳамда муаммоларни ижобий ҳал қилишга ёрдам бериши ҳақида айтиб, ота-оналарга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Учрашув мобайнида дарсларда аъло баҳоларда ўқиётган ва маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этаётган талаба-ёшларнинг ота-оналари ташаккурномалар билан тақдирланишди.