Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро туманидаги “Маданият” МФЙ ҳудудида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Т. фуқаро Г.дан 2 900 АҚШ долларини 31,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.