Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 56 миллион сўм алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > 56 миллион сўм алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди
Бухоро

56 миллион сўм алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди

10.03.2023 326
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Оиладаги тотувлик ва аҳиллик кишининг ҳаётга муҳаббат, касбга садоқат ва атрофдаги инсонларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш сингари юксак инсоний фазилатларни шакллантиради.
Афсуски, арзимаган оилавий келишмовчиликлар сабабли оилалар парокандаликка юз тутиб, ажримлар сони ортмоқда. Айрим оталар эса, фарзандлари олдидаги оталик бурчларини унутиб қўйишмоқда.
Бюро органлари иш юритувидаги алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлар ижроси бўйича алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаётган оталарнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинмоқда.
Мисол учун, Бюронинг Ғиждувон тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2016 йил 15 март кунидаги ижро варақасига асосан қарздор А.Муродовдан ундирувчи Л.Қурбонова фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан алимент қарздорликни бартараф этиш борасида қарздор А.Муродов бир неча бор огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, 2018 йил 01 август кунидан 2023 йил 01 март кунига қадар жами 56.809.415 сўмлик алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор А.Муродовга нисбатан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига тақдим этилган.
Жорий йил 6 март куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси жараёнида қарздорнинг айби, ўз айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатуви ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Мазкур суднинг қарорига асосан қарздор Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 маъмурий қамоқ жазоси тайинланган ва жазони ўташ учун ИИБ махсус муассасасига жойлаштирилган.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Шерзод Камалов 10.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 22
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 15

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?