26 июль куни Когон шаҳар 2-сон Мусиқа ва Санъат мактабида Когон шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги Когон шаҳар бўлими ҳамкорлигида шаҳардаги имконияти чекланган ёшлар ўртасида «5 ташаббус олимпиадаси» доирасида «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди» – шиори остида кўрик-танлов ва спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов ушбу тадбирга ташриф буюриб барча болалар ва уларнинг ота-оналарига кўрик танлов ва спорт мусобақаларда фаол иштирок этиб совринларга эга болишларини, ҳаётда янада шижоаткор бўлиб ўз ўринларини эгаллашларини таъкидлаб, ёшларимизга мотиватсия бағшлади.
«Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди» – шиори остида бўлиб ўтган тадбирда 40 нафар қувноқ, шижоатли, зукко, доно, билимли ёшларга Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов томонидан планшет ҳамда дипломлар тантали равишда топширилди.