4 000 АҚШ долларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

 4 000 АҚШ долларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Андижон давлат университети ўқитувчиси А.Х. ОТМ қабул жараёнларидан фойдаланиб фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида О.А.нинг ишончига кирган. Уни университетнинг «Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт» йўналишига юқори лавозимдаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шунинигдек, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ш.К. икки нафар абитуриент — Д.С. ва З.А.ларни Урганч Давлат университети, «Жисмоний тарбия ва тасвирий санъат» йўналишига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3-босқич талабаси М.А. орқали 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид