Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни
Жамият

30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни

30.07.2020 150
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугун Бутунжахон Одам савдосига карши куни. Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий – ахборот маркази “Одам савдосига қарши ҳамкорликдаги 30 кун” марафон эстафетасини утказди. “Одам савдосига қарши ҳамкорликдаги 30 кун” акция марафони давомида Одам савдоси ва зўравонликнинг бошқа шаклларига қарши курашда ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича учрашувлар утказдилар.

Ўзбекистонда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар оқибатларига қараб ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишига олиб келиши мумкин. Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоб китобларига кўра бутун дунёда 21 миллион киши мажбурий меҳнатнинг жабрланувчилари ҳисобланади.

Дунёдаги барча мамлакатлар одам савдосидан жабрланишади. БМТ маълумотларига кўра, одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. 2010 йил 30 июлда БМТнинг Бош Ассамблеяси 64/293-резолюцияси билан Одам савдосига қарши курашиш бўйича БМТнинг Глобал ҳаракат дастурини қабул қилинган. Мазкур ҳаракат дастурида ушбу жиноятнинг олдини олиш, жабрдийдаларнинг ҳимояси, жиноятчиларни таъқиб этиш ва барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.

2013 йилда эса 30 июль БМТ томонидан Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб эълон қилинди.Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2008 йил 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.Қонунга мувофиқ, одам савдосига қарши курашиш – одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади. Қуйидагилар одам савдосига қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари ҳисобланади:

• Ички ишлар вазирлиги;

• Давлат хавфсизлик хизмати;

• Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;

• Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи ва уларни ҳимоя қилувчи ихтисослаштирилган муассасалар ташкил этилади. Ихтисослаштирилган муассасаларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

• одам савдосидан жабрланганларга қулай яшаш ва шахсий гигиена шароитларини таъминлаш;

• одам савдосидан жабрланганларни озиқ-овқат, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;

• одам савдосидан жабрланганларга шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа хил ёрдам бериш;

• одам савдосидан жабрланганларнинг хавфсизлигини муҳофаза қилиш;

• одам савдосидан жабрланганларнинг қариндошлари билан алоқа ўрнатилишига кўмаклашиш;

• одам савдосидан жабрланганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳақида ахборот бериш;

• одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилишга кўмаклашиш.

Жиноят кодексига асосан, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш жинояти жиноятнинг кўлами, жабрланувчилар шахси, оқибатларига қараб ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишига олиб келиши мумкин.

Шерзод Камалов 30.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро
Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди
Бухоро
Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро
Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 622
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 309

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?