Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги
“Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида” ги
693-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 октябрдан «Электрон санаторий» платформаси ишга тушди. Унга кўра кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали жорий этилди.
1 октябрдан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар санаторийларга йўлланмалар олиш учун ҳудудий давлат хизматлари марказига мурожаат қиладилар.
Йўлланмаларни бериш даврийлиги (бирламчи мурожаат этганлар бундан мустасно) қуйидагилардан иборат бўлади:
а) ҳар йили — навбат асосида:
уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
республика аҳамиятигамоликшахсий пенсия олувчишахслар;
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга;
б) икки йилда бир маротаба — навбат асосида:
уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига);
I ва II гуруҳногиронлиги бўлган шахсларга, кўзи ожиз
I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
в) уч йилда бир маротаба — навбат асосида ёшга доир пенсия олувчиларга.
2022 йил 1 октябрдан «Электрон санаторий» платформаси ишга тушди
Фикр билдириш
Фикр билдириш