Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти:
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро >
Бухоро

03.04.2023 322
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

РШТЁИМ Бухоро филиали томонидан Қоракўлда “Саломатлик хайрия акцияси доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар” ўтказилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимиз бўйлаб янги Конституция қабул қилиниши муносабати билан ўтказиладиган умумхалқ референдумини қўллаб-қувватлашга бағишланган “Саломатлик сайиллари” ўтказилмоқда.
2023 йил 1 апрель куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали раҳбари Т.Мусоев бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” муносабати билан “Саломатлик хайрия акцияси доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар” шиори остида давом этаётган тадбирда фаол қатнашиш мақсадида Қоракўл туманида бўлдилар. Шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган юқори малакали тиббий хизматни яқинлаштириш бўйича Қоракўл туманида тиббий кўрик ўтказдилар.
Акция доирасидаги тиббий кўрикда РШТЁИМ Бухоро филиалининг 32 нафардан иборат юқори малакали мутахассислари ва 50 нафар Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этди.


Чуқурлаштирилган тиббий кўрик Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасида амалга оширилди. Унда 621 нафар асосан маҳалла фуқаролар йиғинининг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳисобида турадиган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оила аъзолари ва ижтимоий муҳофазага мансуб беморлар қатнашди.
Тиббий кўрик жараёнида 50 та хирургик, 10 та қон-томир хирургияси, 7 та микрохирургия, 18 та нейрохирургия, 48 та травматология, 49 та болалар хирургияси, 41 та оториноларингология, 48 та офтальмология, 82 та терапия, 87 та кардиология, 8 та токсикология, 92 та педиатрия, 42 та гинекология ва 39 та неврология соҳасига мансуб касалликлар аниқланди.
Эътибор талаб қилинадиган 52 нафар фуқаро МСКТ, 76 нафар фуқаро рентгент, 112 та фуқаро эса УТТ текширувидан ўтказилиб тиббий хулосалар берилди. Касаллик аниқланган 76 нафар беморга вилоят даволаш муассасаларида, 142 нафар беморга туман тиббиёт бирлашмасида ва 200 дан ортиқ беморлага амбулатор шароитда даволаниш тавсия қилинди. 250 нафар фуқароларга амбулатор шароитда таволаниш
Бундан ташқари шу куни Қоракўл туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази фаолияти билан яқиндан танишилди. Ушбу марказ Қоракўл, Жондор ва Олот туманлари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланиб ташкил қилинган. Мутахассислар туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази гемодиализ бўлимида муолажалар қабул қилаётган беморлар консилиум қилиниб, тиббий тавсиялар берилди
Чуқурлаштирилган тиббий кўрик жараёнида 13 нафар беморга мутахассислар томонидан юқори технологияли каминвазив операциялар бажарилди.

Шерзод Камалов 03.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Пешлавҳалар учун ортиқча талаблар бекор қилиниши мумкин
Бухоро
Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди
Бухоро
Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади
Бухоро
Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Пешлавҳалар учун ортиқча талаблар бекор қилиниши мумкин

05.05.2026 51
Бухоро

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди

01.05.2026 42
Бухоро

Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади

30.04.2026 24
Бухоро

Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак

30.04.2026 68

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?