Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Туман ҳокими Бухоронинг энг чекка ҳудудларидан бирида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Туман ҳокими Бухоронинг энг чекка ҳудудларидан бирида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди
Бухоро

Туман ҳокими Бухоронинг энг чекка ҳудудларидан бирида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди

19.11.2022 250
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ромитан тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Умеджон Барноев туман марказидан 265 километр узоқликда, Қизилқум кенгликлари бағрида, қўшни Хоразм вилоятига чегарадош, мамлакатимизнинг жанубий “қон томири” – Амударёга ёндош “Қизилравот” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр қабули, ёшлар билан учрашуви ҳамда тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти маҳалладаги 39-умумий ўрта таълим мактаби биносида бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, Газли шаҳар ҳокими, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, МФЙ ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Ўтказилган очиқ мулоқотда фуқаролардан даволаниши учун бир марталик моддий ёрдам олишда кўмаклашиш, аҳоли томорқаларини суғориш учун сув билан таъминлаш, деҳқончилик учун ер ажратиш билан боғлиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ечими муддат талаб этадиган ва қайта ўрганиш талаб этадиган мурожааатлар юзасидан масъулларга туман ҳокими томонидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди ҳамда уларни кўриб чиқилиши назоратга олинди. Очиқ мулоқот сўнгида “Қизилравот” маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг 4 нафар фарзандларига қишки иссиқ кийим-бош топширилди.

Бундай учрашувларни ўтказишдан асосий мақсад бугунги кундаги долзарб муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, жумладан, аҳоли хонадонларига ичимлик сув, газ, электр энергия таъминотини узлуксиз яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, шунингдек, тадбиркорлик ривожлантириш учун барча шароитларни яратиб бериш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, кам таъминланган оилаларни ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувдан сўнг туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида мутасаддилар ҳамда аҳоли вакиллари шу ҳудуддаги 39-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт экиш жараёнида фаол иштирок этиб, ўз ҳиссаларини қўшишди.

Бундан ташқари аҳоли учун арзонлаштирилган нархдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил қилинди ҳамда бир пиёла чой устида дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, #РОМИТАН
Шерзод Камалов 19.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?