Вазир ўз ўрганишларида вилоят марказидаги «City centre» бошқарув сервис компаниясида бўлиб, ҳудуддаги кўп қаватли уйлар аҳолиси учун яратилаётган шарт-шароит, имкониятларни бирма-бир кўздан кечирган ва ўз мулоҳазалари, топшириқларини берганди. Аҳолига техник хизмат кўрсатиш билан бирга «Бухоро коммунал сервис» МЧЖ қошида замонавий коммунал сервис хизматлари фаолияти йўлга қўйилганлиги мақсадга мувофиқдир.Айни кунда хизмат янада жонлантирилмоқда.


Кези келганда, айтиш жоизки, 2021 йил куз мавсумидан бошлаб тармоққа хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда, молиявий инвестициялар ҳисобидан «Бухороэнергомарказ» АЖ да уч босқичдан иборат модернизация ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи босқичда 198 тта кўп квартирали уй-жойлар, 32 та ижтимоий соҳа объектлари ва 15 та бошқа турдаги истеъмолчиларга индивидуал иссиқлик пунктлари (ИТП)ўрнатилади.
Иккинчи босқичда эса 5,5 км узунликдаги магистраль иссиқлик тармоқлари замонавий пенополиуретан қопламали қувурларга алмаштирилади.

Учинчи босқичда қозонхонада модернизация ишлари амалга оширилиб, битта 40 МВтли замонавий янги иситиш қозони ўрнатилади ва 2 дона мавжуд ГМ-50/14 русумли(40х2МВт) буғ қозонлари ,насос хўжалиги ва сувни юмшатиш технологиялари модернизациялаштирилади.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 13070 минг м3 табиий газ, 280 минг кВт.с. электр энергияси иқтисод қилиниши ва 1.310 минг3 ичимлик суви тежалиши ҳисобидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи 30% камайишига эришилади.Энг муҳими атмосфера қатламига СО2 моддасининг ташланиши йилига 2,8 минг тоннага қисқаради,––дейди вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Миршакар Тўрабоев.–Натижада 200 дан зиёд кўп хонадонли уйнинг 11 минг 237 та хонадонига, 30 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа турдаги истеъмолчиларга узлуксиз ва кафолатланган иссиқлик энергияси етказиб бериш имконияти яратилади. Қолаверса, акциядорлик жамиятининг ички захира ва имкониятларидан самарали фойдаланиш ва молиявий соғломлаштириш тадбирлари натижасида тармоқ муҳандис-техник ходимлари ва ишчи хизматчиларнинг моддий манфаатдорлигига ҳам эътибор қаратилмоқда.
Худди шундай, республика Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 сентябрдаги «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2022-2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси таркибидаги «Бухороэнергомарказ» АЖ ҳамда «Иссиқлик манбаи» Давлат унитар корхоналари томонидан тизимда қатор чора–тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Дастур доирасида вилоятдаги кўп қаватли уй-жой фондини жорий куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 81 та кўп квартирали уй-жойда таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган. Жумладан, 107 та кўп квартирали уйнинг 20 минг метр квадрат том қисми ва 37 та кириш йўлакларини таъмирлаш, даҳлизлардаги жами 6 та темир эшик ва 6 та кодли қулфни ўрнатиш, 60 та электр тақсимловчи қутиларни (электрошит) ҳамда 90 та уй-жойнинг фасад қисмини қайта таъмирлаш кўзда тутилган бўлиб, бу борада айни кунда ишлар тўлиқ бажарилган.
Куз-қиш мавсумида вилоятдаги «Иссиқлик манбаи» давлат унитар корхонаси ва «Бухороэнергомарказ» акционерлик жамияти иссиқлик корхоналари томонидан Бухоро ва Когон шаҳарларидаги жами 717 та (Бухоро шаҳрида 662 та, Когон шаҳрида 55 та) кўп квартирали уй–жой ҳамда 142 та ижтимоий соҳа объекти марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминланмоқда. Қолган 1 минг 374 та кўп қаватли уй–жой эса локал ва индивидуал тарзда иссиқлик манбалари билан қамраб олинмоқда.
Шу билан бир қаторда, бугунги кунда вилоятда иссиқлик таъминотини яхшилаш, мавжуд қозонхоналар ҳамда иссиқлик тармоқларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича ишлаб чиқилган дастур доирасида 9,9 километрга чўзилган иссиқлик узатиш тармоғи ва 12 та қозон жорий таъмирдан чиқарилиб, қўшимча равишда 5 дона насос ускунаси мукаммал, 11 дона насос ускунаси ва 13 та қозонхона жорий таъмирдан чиқарилиб, мавсумга шай қилинган ва узунлиги 10,2 километр иссиқлик тармоғи махсус қоплама билан ўралган.
––Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июнда қабул қилинган «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳри, Когон, Ромитан, Пешку, Шофиркон ва Бухоро туманлари марказларидаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компаниялари ташкил қилинаётганлиги ҳам тармоқда рўй бериши мумкин бўлган муаммолар олдини олиш, нуқсон ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш имконини беради,––дейди Миршакар Тўрабоев.––Ушбу ҳудудлардаги кўп квартирали уйларни бошқариш, истиқомат килувчиларнинг яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланишда қулай ҳамда хавфсиз шароитларни таъминлаш, умумий мол-мулкни лозим даражада сақлаш ва умумий мол-мулкдан фойдаланиш масалаларини ҳал этишни янада такомиллаштиришни кўзда тутувчи Бошқарув сервис компаниялари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Бу жараёнда бошқарувчи ташкилотлар очиқ танлов ўтказиш йўли билан танланади ва улар зиммасига қатор вазифалар юклатилган. Чунончи, шартномага асосан барча кўп квартирали уй-жойларни бошқариш, мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳудуддаги ташкилотларга (объектларга) сифатли коммунал хизматлар кўрсатиш ва авария вазиятларини бартараф этиш, шунингдек, тегишли ҳокимликлар билан тузилган шартномаларга асосан ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳам янги бошқарув субъектларининг асосий вазифалари қаторига киради. Зеро, мазкур ҳудудлардаги кўп квартирали уйларда истиқомат қилаётган аҳолининг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш орқали тадбиркорлик фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган ҳамюртларимиз ҳам бу жараёнда фаол иштирок этишлари учун имконият яратилган.
Шу нуқтаи назардан, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда «Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси вилоят филиали яқин ҳамкорлигида мавжуд кўп квартирали уйларнинг фасад қисмини мукаммал таъмирлаш ва бўяш, кириш йўлаклари ва том қисмини жорий таъмирлаш, уйлар атрофи ва унга туташ ҳудудлардаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жорий йилда янада жонлантирилган ва белгиланган ишларнинг аксарияти уддаланган.