Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 106 миллион сўм нафақа пуллари тўлаб берилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > 106 миллион сўм нафақа пуллари тўлаб берилди
Жамият

106 миллион сўм нафақа пуллари тўлаб берилди

05.08.2020 24
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг июнь ойида халқ таълими туман бўлимида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби таҳлил қилинди.
Таҳлил натижаларига кўра, туман халқ таълими бўлимининг 23 нафар ўқитувчилари олдида жами 106 миллион 301 минг сўм миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларидан бўлган қарздорлик мавжудлиги аниқланди.
Жумладан, тумандаги 51-умумтаълим мактаби масъул ходими Ғ.М. 2020 йил март ойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилган бўлсада, унга ҳисобланган 7 миллион 904 сўмлик нафақа пули ўрганиш кунига қадар тўлаб берилмаган.
Шунингдек, тумандаги 29-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Р.Ф. 2020 йил апрель ойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилган бўлсада, унга ҳисобланган 10 миллион 489 сўмлик нафақа тўлаб берилмаган.
– Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 286-моддасида «Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бутун даврида тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланади» деб кўрсатилган, – дейди туман адлия бўлими бошлиғи Улуғбек Тўхтаев. –Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган буйруқ билан тасдиқланган «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 40-бандида «Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлиши», 104-бандида эса, «Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси туғишдан олдин амалда фойдаланилган кунларнинг сонидан қатъи назар, таътилнинг тўлиқ даври учун бир йўла тўланади» деб белгиланган.
Шунга кўра туман адлия бўлими ходимлари томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан туман халқ таълими бўлимига тақдимнома киритилди. Таъсир чора натижасида тегишли чоралар кўрилиб, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилган 23 нафар ходимларга ҳисобланган жами 106 миллион 301 минг сўм миқдоридаги нафақа пуллари тўлаб берилиши таъминланди.

Шерзод Камалов 05.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро
Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди
Бухоро
Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро
Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 622
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 309

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?