▪️ «Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри» юритилади;
▪️ IT-таълим хизматларини кўрсатиш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўмгача грантлар ажратилади;
▪️ Кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;
▪️ Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади;
▪️ Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш харажатларининг 70 фоизи қоплаб берилади;
▪️ «Нурли маскан» мактаблари негизида кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи бир йиллик муддатли тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади;
▪️ 2013–2015 йилларда берилган эски намунадагиҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади;
▪️ Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсизбўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади;
▪️ Болаларга мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича энг яхши лойиҳаларга танлов эълон қилинади.