Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > 1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Бухоро

1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

29.10.2023 342
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

“Умра” хизматини ташкил этувчилар учун янги лицензия талаблари жорий этилиши, авторақамларнинг тўлов миқдори ошиши ҳамда ҳокимларнинг шаҳарсозлик бўйича курсларда ўқиши кўзда тутилмоқда.

Психологик ёрдам олиш осонлашади
Туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади.
Давлат органларининг кадрларга оид ҳужжатлари hrm.argos.uz платформасида сақланади
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумот ва ҳужжатлар “hrm.argos.uz” электрон платформасида шакллантирилади ва юритилади.
Авторақамларни бериш учун тўлов миқдорлари ошади
Автотранспорт воситалари учун давлат рақами белгилари берилганлиги учун тўлов БҲМнинг 3,5 бараварини (ҳозирда 1,5 баравари), мототранспорт учун – БҲМнинг 1,75 бараварини ташкил этади (ҳозирда – 0,75 баравари).
Хонадонларга интернет тармоғини олиб бориш дастури амалга оширилади
“Охирги миля” тамойили асосида тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда аҳоли хонадонларига интернет тармоғини олиб боришга қаратилган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бошланади.
Ҳокимлар шаҳарсозлик бўйича курсларда ўқишади
Қурилиш вазирлиги томонидан маҳаллий ҳокимият ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари учун шаҳарсозлик соҳасида билимларни оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилади.
“Умра” хизматини ташкил этувчилар учун янги лицензия талаблари жорий этилади
Унга кўра:
-100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;
-“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши.
Ёнғин назорати соҳасида янги талаблар қўйилади
Давлат ёнғин назорати органларининг ижобий хулосасини олмасдан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукционга чиқариш, қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тақиқланади.
Давлат ёнғин назорати органлари қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилади.
Аҳоли гавжум бўладиган объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан мажбурий тартибда идоравий ёнғин назорати ўрнатилади.

Шерзод Камалов 29.10.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади

18.07.2025 28
Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 25
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?