Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Замонавий ҳисоблагичга шикаст етказманг, акс ҳолда…
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Замонавий ҳисоблагичга шикаст етказманг, акс ҳолда…
Бухоро

Замонавий ҳисоблагичга шикаст етказманг, акс ҳолда…

21.02.2023 408
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи табиий газ истеъмолчиларининг хонадонларида 2020 йилнинг май ойидан бошлаб замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилди. Бугунга қадар вилоятдаги 263093 мингга яқин хонадоннинг электрон ҳисоблагичи мавжуд.
Замонавий ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши истеъмолчилар орасида тўлов билан боғлиқ мавжуд муаммоларнинг олдини олишда, қарздорликнинг бартараф этилишида хизмат қилади. Хусусан, ўтган 2022 йилнинг 1 январь ҳолатида вилоятда ушбу кўрсаткич 19426.2млрддан ортиқни ташкил этган бўлса, 2023 йилнинг 1 январига келиб қарздорлик 13383.0 млрд сўмга, яъни 32% фоизга камайган.
Ҳар бир истеъмолчи телефон рақамига қарздорлик ҳақидаги келган смс хабарга эътиборли бўлиши ҳамда қарздорликни ўз вақтида амалга ошириши лозим. Аммо баъзи «уддабуронлар» қарздорликни вақтида амалга оширмай, аксинча, ҳисоблагичга ташқи зарар етказиб келмоқда.
Газ таъминоти томонидан бепул ўрнатиб берилган замонавий ҳисоблагичларга қасддан шикаст етказиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси талабларининг бузилишига олиб келади. Бу эса базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробаридан ўн баробаригача жарима бўлишига сабаб бўлади.
«Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали ходимлари томонидан вилоят бўйича хонадонлар кесимида хатлов ишлари олиб борилганда, истеъмолчилар томонидан қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, сўнгги 7 кун давомида хонадонларга ўрнатилган газ ҳисоблагичлар қарздорлик учун автоматик тарзда ўчирилганидан сўнг, 5 та хонадон эгалари томонидан ўзбошимчалик билан ҳисобдон ечилиб, ўрнига резина шланг улаб, ноқонуний газдан фойдаланиш ҳолатлари кузатилган. Таъминотга эса 7,5 млн сўмлик зарар етказилган.
Таъкидласб ўтмоқчимиз, «ақлли» ҳисоблагичлар истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмини соатлик кўриш имконини беради, яъни истеъмолчи ҳисоблагични қайси кунда ечиб қўйиб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги БИЛЛИНГ тизимда қайд этиб борилади. Таҳлилларга таянган ҳолда истеъмолчи хонадони хатловдан ўтказилганда, ойлар давомида қилинган бу ноқонуний хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январда имзоланган «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг тегишли бандларига мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади ҳамда жаримага тортилади. Шунинг учун ҳар бир истеъмолчи ҳисоблагичдан тўғри фойдаланган ҳолда тўловларни ўз вақтида мобил иловалар ва банкларнинг тегишли филиаллари орқали тўлаб боришлари мумкин.

Шерзод Камалов 21.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?