Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ расмий хабари
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > «Ҳудудгазтаъминот» АЖ расмий хабари
Бухоро

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ расмий хабари

21.05.2022 107
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугунги кунда Ўзбекистонда табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда ва уч миллионга яқин истеъмолчиларнинг хонадонларида янги ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлиб, улар реал вақт режимида кўрсаткичларни юборади.Шунингдек, мамлакатимизда эски намунадаги газ ҳисоблагичлари ишлатилаётган истеъмолчилар ҳам мавжуд. Улар Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарори ва газ таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ, ҳар ойнинг 10-санасига қадар газ таъминоти ташкилотларига келиб, истеъмол қилинган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши ёки махсус яратилган Телеграм-бот (@hgt_abonent_bot) орқали кўрсаткичларни тақдим этиши лозим. Баъзи истеъмолчилар газ таъминоти ташкилотларига кўрсатилган муддат ичида истеъмол қилган табиий газ ҳажми тўғрисидаги кўрсаткичлари тақдим этмаётганликлари сабабли амалдаги дастур автоматик равишда ўртача истеъмол миқдорини ҳисоблаб чиқади ва газ учун ҳисоб-китобларни тўлаш учун истеъмолчига маълум қилади. Бундан ташқари, газ таъминоти ташкилотларида олдинги даврларда меҳнат фаолиятини юритган собиқ инспекторлар томонидан истеъмолчиларга ЭГҲУ ўрнатилгунга қадар дастурга нотўғри кўрсаткичлар киритиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмоқда, бу энди истеъмол қилинган табиий газ ёқилғи учун ўзаро ҳисоб-китобларни, шу жумладан, янги газни ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатишдан олдин солиштиришни талаб этилади. «Ҳудудгазтаъминот» АЖда, газ ҳисоблаш ускуналарининг эски намуналарини ишлатувчи истеъмолчилар томонидан сарфланган табиий газни ҳисобга олиш, назорат қилиш ва тўлаш билан боғлиқ мурожаатлар билан ишлаш бўйича штаб фаолияти йўлга қўйилган.Ҳозирда мазкур штабда 10 нафар малакали мутахассис фаолият олиб бориб, улар билан бевосита «1104» қисқа рақам, 71 281-15-67 (310) рақамига қўнғироқ қилиб ёки Телеграмдаги «Ҳудудгазтаъминот АЖ ишчи гуруҳига мурожаат » гуруҳи орқали боғланиш мумкин (https://t.me/gaz_hisob_kitob). Таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича марказлаштирилган штаб ўз самарасини кўрсатди. Кун давомида бу ерда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан табиий газ бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар билан боғлиқ 100 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинмоқда. Штаб ташкил этилгандан буён 5 704 та мурожаатлар кўриб чиқилди, ва ўрнатилган тартибда чоралар кўрилмоқда.Фурсатдан фойдаланиб, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчилардан ўзаро ҳисоб-китобдаги муаммолар юзасидан юқоридаги алоқа рақамлари ва гуруҳга боғланишларини илтимос қилиб, тизимдаги кўрсаткичлар ва хатоларни тузатиш бўйича газ таъминоти ташкилотларининг собиқ ходимлари ёки шубҳали шахслар билан келишувга бормасликларини ҳамда истеъмол қилинган табиий газ ҳажми тўғрисидаги кўрсаткичлари ўз вақтида газ таъминоти ташкилотига тақдим этишларини сўрайди. 

Шерзод Камалов 21.05.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади

18.07.2025 28
Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 25
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?