Мазкур қарор қарийб тўрт мингта истеъмолчи мурожаатини ўрганиш натижалари асосида қабул қилинган бўлиб, уларнинг 40 фоизи иккинчи газ баллон олиш масаласи билан боғлиқ эди.
Газ таъминоти ҳамда тегишли вазирлик идоралари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ўтказилганда, истеъмолчилар орасида аҳоли учун имтиёзли нархда ажратилган суюлтирилган газни олиб қайта сотиш, маиший газ баллонларидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ана шу сабабларга кўра, сўнгги вақтда инсон ҳаётига ва соғлиғига хавф солувчи 20 дан ортиқ турли хил бахциз ҳодисалар рўй бериши кузатилган.
Шу муносабат билан “Ҳудудгазтаминот” АЖ аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тартибини янгилади. Энди қўшимча газ баллони олиш билан боғлиқ ҳар бир мурожаат жойига чиққан ҳолда мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилади.
Янги тартибга кўра оила аъзолари кўп бўлган ва рўйхатдан ўтган уй хўжаликлари энди белгиланган муддатда ўз ID-карта орқали икки маротаба газ олишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, янги исте]молчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳам янгиланди. Бунда хонадонда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ошхона ва газ жиҳозлари белгиланган талаб ва стандарларга мос келишига алоҳида э]тибор қаратилди. Газ баллонни ишга тушириш ва созлаш хизмати учун тўлов амалга оширилгандан сўнг, ўрнатилган тартибда шартнома тузилади ҳамда тасдиқланган жадвал асосида манзилга суюлтирилган газ етказиб берилади.
Таъкидлаш керакки, суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнига рақамли технологиялар жорий етилди. Суюлтирилган газ учун тўлов «Пайнет», «Пайме», «Миллий», «Cлиcк», «Апелсин», «Беепул» мобил иловалари орқали нақд пулсиз амалга оширилади.
Фурсатдан фойдаланиб, “Ҳудудгазтаминот” АЖ истеъмолчиларга суюлтирилган газ баллонларни алмаштириш баланси мавжуд бўлган ИД-карталар орқали амалга оширилишини эслатиб ўтади. Мурожаат ва таклифлар учун бевосита 1104 қисқа рақами Facebook ижтимоий тармоғидаги “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳига мурожаат қилиш мумкин.