Бугун “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали ҳамда Бошланғич Касаба уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Оламни маҳлиё айлаган диёр!” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Бухоро муҳандислик-технология институти катта ўқитувчиси Адиз Азимов ва Ўзбекистон маънавият маркази шаҳар бўлими раҳбари Азиз Ҳакимовлар иштирок этиб, Ўзбекистон герби давлатимиз суверенитетини ифодалайдиган, халқимиз ор-номуси ва шаънини мустаҳкамлайдиган муқаддас тимсол эканлиги тўгрисида гапириб ўтди.