Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Ҳозирги натижамизни пиар қилишнинг ҳожати йўқ”
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Спорт > “Ҳозирги натижамизни пиар қилишнинг ҳожати йўқ”
Спорт

“Ҳозирги натижамизни пиар қилишнинг ҳожати йўқ”

30.08.2020 78
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг
"Узоқ давом этган биринчи давра ниҳоясига етди. Бугун шиддатли, қизиқарли, жанговор ўйин бўлди. Футбол шуниси билан қизиқ. Биринчи бўлимда барчасини ҳал қилиш керак эди. Гол уриш учун яхши имкониятларимиз бўлди, Матени ўзида икки мартта голли вазият юзага келди. Иккинчи бўлимда дарвозамизга кирган иккита тўпни бири ажойиб чиқди, иккинчиси рекошетдан урилди. "Бухоро" жамоасига қойил қолиш керак, охирги ўйинга чиққандек чиқишди. Уларни турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни мана шундай курашишга мажбур қилмоқда, кўпроқ очко жамғариши лозим. Дуранг бўлди, қайсидир маънода бунга ўзимиз ҳам айбдормиз. Йўқ жойдан иккинчи голни олиб келдик. "Бухоро" қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди. Йигитларга ҳам охиригача курашишгани учун раҳмат айтиб қоламан.
Мавсум бошидан бери мақсадимиз ўзгаргани йўқ. Чемпионлар Лигасига йўлланма берадиган ўринлардан бирини эгаллаш, керакли натижага эришиб мухлисларимизни хурсанд қилиш.

Муваффақиятларни ҳеч қандай сири йўқ. "Тўйдан олдин ноғора чалмаган маъқул". Йилни охирида сарҳисоб қиламиз. Албатта мағлубиятсиз ўтказиш ўзи бўлмайди. Иккинчи даврада ҳам жиддий ўйинлар бор. Ўзбекистон кубогида ҳам олдинга қадам ташламоқчимиз. Бу ерда ортиқча пиар қилишни ҳожати йўқ. Қачонки олдимизга қўйилган мақсадга эришсак ўшанда бирор нарса деса бўлади.
Суҳроб Султоновнинг хатолари? "Локомотив" билан ўйинда кутилмаган ҳолатда гол ўтказиб юборди. Лекин, шунда ҳам Суҳробга жамоадошинг хато қилса сен қутқаришинг керак дедим. Бугунги ўйинда ҳам "Бухоро" жуда ажойиб гол урди. Кутилмаган ҳолатда тўпни тепди. Бу борада машғулотларда ишланади",- дейди Қосимов.
Шерзод Камалов 30.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Спорт

Қатар ЖЧ учун 220 миллиард доллар сарфлаган. Бу тарихдаги энг қиммат мусобақа

20.11.2022 87
БухороЖамиятСпорт

Вобкентда “Биз спортни севамиз” деб номланган веломарафон тарғибот тадбири бўлиб ўтди

15.09.2022 250
БухороСпорт

Когонда кўзи ожиз болалар ўртасида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди

14.09.2022 224
Спорт

46-WorldSkills танловининг Евросиё босқичида бухоролик ўқувчи ғолиб бўлди

13.09.2022 277

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?